Покистон хавфсизлик ходимлари Кветтадаги темир йўл вокзалида портлаш содир бўлган жойни кўздан кечирмоқда. Фото: Сами Хон/ EPA
9 ноябрь куни Покистоннинг Балужистон вилоятидаги темир йўл вокзалида худкуш ўзини портлатиб юборди. Портлаш юздан ортиқ инсонлар поезд кутиб турган Пешавор станциясида содир бўлган. «Балужистон озодлик армияси» сепаратистик гуруҳи теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
Расмийларга кўра, натижада станциясида бўлиб турган 24 киши, жумладан ўндан ортиқ ҳарбийлар ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ одамлар жароҳатланган.
Al-Jazeera нашрига кўра, 9 ноябрь куни эрталаб содир бўлган ҳужум учун жавобгарликни «Балужистон озодлик армияси» сепаратистик гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ ўз баёнотида худкуш террорчи темир йўл вокзалида бўлган аскарларни нишонга олганини айтган.
Покистоннинг энг йирик, шу билан бирга қашшоқ вилояти Балужистонда айирмачи қуролли гуруҳлар тез-тез ҳалокатли портлашлар содир қилиб туради. Хусусан, БОА узоқ вақтдан бери Исломободдан мустақилликка эришиш учун қуролли исён кўтариб келган. Улар вилоятнинг газ ва минералга бой ресурсларидан ноҳақ фойдаланиб келинаётгани ҳақида айтади.
Балужистон вилояти ҳокимияти расмийси Шаҳид Ринд портлаш худкушлик ҳужуми бўлганга ўхшашини, лекин гуруҳнинг даъвосини тасдиқлаш учун тергов давом этаётганини билдирди.
Покистон бош вазири Шаҳбаз Шариф портлашни қоралаб, ҳужумни уюштирганлар «бунинг учун жуда оғир тўловларни тўлашини» айтган. Шунингдек, у хавфсизлик кучлари «террор таҳдидини» бутунлай йўқ қилишга тайёрлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди