20:22 / 09.11.2024
19

Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Фото: Қозоғистон ФВВ Telegram канали
Ми-8 вертолёти Ақтўбе вилояти Марктук туманининг Сарижар қишлоғи яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вертолётда уч киши бўлган: улардан бири ҳалок бўлган, икки нафари жароҳатланган.

Жабрланганлар Як-40 самолётида Ақтўбе вилоят марказига олиб кетилган ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ҳарбий институтига юборилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга учраган вертолёт Қозоғистон Мудофаа вазирлигига тегишли бўлган.

Воқеа ҳақидаги маълумот Фавқулодда вазиятлар вазирлигига маҳаллий вақт билан 11:40 да келиб тушган. Шундан сўнг ҳодиса жойига мутасаддилар зудлик билан етиб борган. Қулаш оқибатида ёниб кетган вертолётни ўчиришга 5 та техника ва 23 нафар ходим жалб қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда вертолёт қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди