Фото: AFP
Қатар ҳукумати АҚШ босими остида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиларидан исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортгани учун мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Бу ҳақда Financial Times (FТ) хабар берди.
“Гуруҳ раҳбарлари гаровга олинганларни озод қилиш бўйича такрорий таклифларни рад этганларидан сўнг, улар бошқа америкалик ҳамкорларнинг пойтахтларида кутиб олинмаслиги керак”, дейди АҚШнинг юқори мартабали расмийси.
FТ нашрининг ёзишича, ҲАМАС сиёсий раҳбарияти ва уларнинг оила аъзолари 2012 йилдан бери Доҳада истиқомат қилади. Бу жой музокаралар учун қулай деб ҳисобланган. Вазиятдан хабардор манбанинг маълум қилишича, ҳаракат вакиллари Туркияга кўчиб ўтиши мумкин.
Reuters’га кўра, 2023 йил 7 октябрда ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан сўнг, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қўшма Штатлар энди ҲАМАС билан ҳеч қандай алоқани сақлаб қола олмаслигини айтган. Бунга жавобан Қатар расмийлари ҳаракатга бўлган муносабатини қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Аввалроқ ҲАМАС делегацияси Қоҳирада Миср амалдорлари билан музокара олиб боргани хабар берилган эди. Улар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга алоқадор “ғоя ва таклифлар”ни муҳокама қилган. ҲАМАС жанговар ҳаракатларни тўхтатишга тайёрлигини билдирган, бироқ Исроил қуйидаги шартларни бажариши шарт:
- ўт очишни тўхтатиш мажбуриятини олиш;
- Ғазо секторидан чиқиб кетиш;
- кўчирилган шахсларнинг қайтишига рухсат бериш;
- асирлар алмашиш бўйича жиддий келишувга рози бўлиш;
- Ғазога гуманитар ёрдам киришига имкон яратиш. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди