Фото: Олий суд
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар билан мулоқотда Ўзбекистонда фаолият юритувчи судьяларда ҳақиқий айбдорларни жазолаш учун баъзан қатъият етишмаётганини айтди. Бу ҳақда Олий суд раиси билан мулоқотга киришган адвокатлар маълум қилди.
Олий суд ахборот хизматининг расмий каналида маълумот берилишича, бугун, 9 ноябрь куни Олий судда Бахтиёр Исломов ҳамда адвокатлар палатаси раиси Шуҳрат Содиқов республикада фаолият юритаётган адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказган.
Фото: Олий суд
“Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бугун адвокатлар ҳамжамияти вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот чоғида икки марта ‘ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти’ деди. Раис бу ҳақда биринчи марта адвокат сўровига жавоб бермаган ёки етарлича жавоб бермаётган мансабдор шахсларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-1-моддаси бўйича жавобгарликка тортиш масаласи ҳақида гап кетганида гапирган бўлса, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномалар судлар томонидан деярли ёппасига қаноатлантирилаётгани масаласи кўтарилганида ҳам шу гапни такрорлади”, дейилади бу ҳақда ёзган “Адвокат” журнали ва “Адвокат-Пресс” газетасининг Telegram каналидаги хабарда.
Олий суд раисига кўра, кўпинча адвокат сўровига жавоб бермаган айбдор мансабдор шахс қолиб, иш юритувчи, ёрдамчи каби жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда.
Фото: Олий суд
“Бу муаммодан хабаримиз бор. Шахсга доир маълумотларни баҳона қилиб, адвокатларнинг шикоятлари қабул қилинмаяпти ёки қабул қилинса ҳам кўп ҳолларда айбдор мансабдор шахс қолиб иш юритувчи, ёрдамчи каби адвокат сўровига жавоб қайтаришга ваколатли бўлмаган ходимлар жавобгарликка тортилмоқда. Ҳақиқий айбдорни жазолаш учун судьяларимизда қатъият етишмаяпти”, деган Олий суд раиси.
Бахтиёр Исломов республикада судья кадрларга ўткир эҳтиёж йўқлигини, ҳар йили етарлича судья штатлари очилаётганини, бироқ уларнинг малакаси ҳали талаб даражасида эмаслигини тан олган.
Фото: Олий суд
Шунингдек, тадбирда мамлакатда сўнгги йилларда малакали ва билимли адвокатлар сони сезиларли даражада ортганини, натижада жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳимоя ҳуқуқи муносиб таъминланаётгани алоҳида қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди