14:00 / 10.11.2024
20

Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади

Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи ўқувчини ургани тасвирланган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилганда ҳолат Тошкент шаҳридаги лицейлардан бирида 2024 йил 16 май куни содир бўлгани аниқланган.

Маълум бўлишича, Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган Республика академик лицейида 17 ёшли ўқувчи Ж.М. фанга тайёргарлик кўрмаган.

Ўқитувчи М.А. бир неча бор огоҳлантирса-да, бола тартибга келмаган. Шундан сўнг ўртада ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани бу борада қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади