Доналд Трамп етти штатнинг барчасида ғалаба қозонди ва Харриснинг 226 овозига қарши 312 та овоз олди.
АҚШда 5 ноябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овозларни санаш ўз якунига етди. Аризонадаги ғалаба Доналд Трампга яна 11 та сайлов овозини берди. Шу тариқа, республикачилардан кўрсатилган номзод ўз рақиби Камала Харрисни етти «тебранувчи» штат – Аризона, Мичиган, Пенсилвания, Жоржия, Шимолий Каролина, Висконсин ва Невада штатларида ҳам мағлуб этди.
Ҳаммаси бўлиб Трамп 312 та, Харрис эса 226 та овоз тўплади. Президентлик пойгасида ғалаба қозониш учун 270 та овоз етарли эди.
Эътиборлиси, Жо Байден 2020 йилдаги сайловда Аризонада кичик фарқ билангина ғалаба қозонганди. Трампнинг ҳозирги муваффақияти унинг бу пойгадаги устунлигини кўрсатди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди