30
Роналдунинг “Ал-Ҳилол”га ўтиш эҳтимоли ҳақидаги хабарга опаси қандай муносабатини билдирди?
“Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг опаси Катя Авейру журналистнинг португалиялик футболчи “Ал-Ҳилол”га ўтиш эҳтимоли ҳақидаги хабарига ўз муносабатини билдирди.
“Нимани ёзяпсан? У шунчаки футбол ҳақида ҳеч нарса билмайди. Ҳеч бўлмаганда менга қўнғироқ қилганингда, бу икки клубнинг рақобати ҳақида, укамнинг у жамоага ўтиш эҳтимоли ҳақида гапириб берардим. Ҳали ҳам вақт бор, бу хабарни ўчириб ташла”, — деб ёзган Катя ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Аввалроқ “Ал-Ҳилол” жамоани тарк этиши кутилаётган Неймарга ўринбосар сифатида “Ан-Насср” ҳужумчиси Роналдуни ўз сафига қўшиб олмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, “Ан-Насср” ва “Ал-Ҳилол” Саудиянинг икки етакчи клуби ҳисобланади. Саудия Про Лигасининг 10-туридан сўнг “Ан-Насср” 22 очко билан 3-ўринда бормоқда. Етакчи “Ал-Ҳилол” ҳисобида эса 28 очко мавжуд. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди