17:30 / 10.11.2024
24

Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради
Фото: Пенза вилояти давлат транспорт инспекцияси
Россиянинг Пенза вилоятида ўзбекистонликлар ЙТҲга учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги ЙТҲ 10 ноябрь куни соат 4:00 ларда Пенза вилоятидаги М-5 федерал трассанинг 738-километрида содир бўлган. Бунинг оқибатида уч киши воқеа жойида ҳалок бўлиб, икки киши тиббиёт муассасасига жойлаштирилган.

Ҳалок бўлганларнинг бир нафари Ўзбекистон фуқароси, қолган икки нафар шахснинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублиги аниқланмоқда.

Турли тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган икки киши ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, уларга Пенза вилояти Кузнецк туманлараро шифохонасида ёрдам кўрсатилмоқда.

Хабарда айтилишича, ҳолат Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси назоратига олинган бўлиб, тегишли мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллий масъул ваколатли органлар билан ҳалок бўлганларни ватанга қайтариш, шунингдек, жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатилишини Бош консулхона ва Ташқи меҳнат миграцияси агнетлиги вакиллари ўз назоратига олган.

Пенза вилояти давлат транспорт инспекцияси маълумотида келтирилишича, ЙТҲ “КамАЗ” юк машинаси ва Cobalt автомобили иштирокида содир бўлган. 1996 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси ҳамда 1980 ва 1965 йилда туғилган икки йўловчи эркак воқеа жойида ҳалок бўлган. 1995 йилда туғилган аёл йўловчи ва яна бир эркак йўловчи шифохонага ётқизилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради