21:00 / 10.11.2024
16

Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди

Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди
Фото: CNSA
Хитойлик планетологлар «Чжунжун» марсоходи Марс сайёрасида тахминан 3,5 миллиард йил олдин улкан океан бўлганини тасдиқловчи асосли далиллар топганини маълум қилди. Ушбу топилма Қизил сайёрада олдин сув бўлганини кўрсатувчи далилларга қўшимча бўлди.

Марсоход сайёрадаги «Утопия» текисликларига 2021 йилда қўнган ва кейинги йилнинг майидан бошлаб ишга тушганди. Кўп ўтмай аппарат Марсдаги қиш мавсумида гибернация режимига ўтганди. Янги мавсум бошланиши билан «Чжунжун» кутилмаганда ишламай қолди. Миссия муҳандислари аппаратнинг қуёш панеллари қум билан қоплангани ва бу уларнинг қувватланишига халақит берган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Тадқиқотчилар марсоходнинг бир йиллик фаолияти давомида олинган маълумотларни ўрганишда давом этмоқда. Маълумотлар таҳлили қарийб 3,5 миллиард йил олдин Марснинг шимолий яримшарини катта қисми улкан денгиз билан қопланганини тахмин қилиш имконини бермоқда. Олимлар «Чжунжун» қўнган «Утопия» текислиги юзасини ўрганиш асосида шундай хулосага келган.

Хусусан, тадқиқотчилар чуқурсимон конусларга дуч келган, афтидан улар лой вулқонлари натижасида шаклланган. Бу сайёра юзасидан сув бўлганини билдиради. Бундан ташқари, марсоход чўкиндиларга хос бўлган қатламли тузилмаларни ҳам топган.

Олимлар Марснинг қадимий океани тарихини тахминан қайта тиклаб кўрди. Уларнинг баҳолашича, «Утопия» текисликлари 3,68 миллиард йил олдин сув остида бўлган. Охирги 230 миллион йилда океан юзаси секин-аста музлаган ва сувлар қуриб кетган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойга тегишли марсоход Марсда қадимий океан изларини топди