Фото: AFP
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилиши оқибатида 2,5 минг киши эвакуация қилинди ва портлар ёпилди. Бу мамлакатда бир ой ичида кузатилган тўртинчи тўфон ҳисобланади, бундан олдинги табиий офатлар оқибатида 159 киши ҳалок бўлганди, деб хабар беради AFP.
Қайд этилишича, тўфон Филиппин пойтахти Маниладан 220 километр жануби-шарқдаги Диласаг шаҳри яқинига ёпирилган. Миллий метеорология агентлиги ҳозирча қурбонлар ёки жароҳат олганлар тўғрисида хабар бермади.
Диналунган шаҳри фуқаролик мудофааси бошлиғи Мервини Паблеонинг сўзларига кўра, соҳилда кучли шамол ва сув тошқинлари бошланган. Дарахтлар қулаши оқибатида кечадан бери электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Таъкидланишича, шамолнинг максимал тезлиги соатига 130 километрга етмоқда. Табиий офат шимоли-ғарбий йўналишда ҳаракатланиб, Жанубий Хитой денгизи ҳудудига кириши прогноз қилинган. Тўфон оқибатида айрим ҳудудларда мактаблар ва ҳукумат муассасалари ёпилган.
Октябр охирларида Филиппинга ёпирилган «Трами» тропик тўфони натижасида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 110 кишига етганди.
Маълумот учун, Филиппинда 7 мингга яқин ороллар мавжуд бўлиб, у ерга ҳар йили 20 га яқин тўфон ёпирилади. «Трампи» 2024 йил бошидан бери кузатилган 11-тўфон ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди