Фото: Baderkhan Ahmad/AP/picture alliance
АҚШ қўшинлари 11 ноябр, душанба куни Сурияда Яқин Шарқдаги эронпараст гуруҳларга алоқадор тўққизта нишонга зарба берди. Бу зарбалар сўнгги 24 соат ичида Суриядаги америкалик хизматчиларга қилинган ҳужумларга жавобдир, дея тушунтирди АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM). Ҳарбийлар жавоб зарбалари нишонида қайси объектлар бўлгани ва қайси гуруҳлар уларни назорат қилгани ҳақида маълумот бермади.
Зарбалар Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳларнинг Қўшма Штатлар ва халқаро коалиция кучларига қарши ҳужумларни режалаштириш ва амалга ошириш қобилиятини пасайтиради, дея таъкидлади CENTCOM. АҚШ Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Суриядаги Америка ҳарбий контингенти 900 га яқин кишини ташкил қилади.
ИШИД террорчиларига қарши кураш
Минтақадаги халқаро коалиция ИШИД террорчиларига қарши курашмоқда. Октябр ойида Қўшма Штатлар Суриядаги ҳаво ҳужумлари давомида 35 нафаргача ИШИД жангариси йўқ қилинганини эълон қилган эди.
ИШИД сўнгги йилларда Сурия ва Ироқда қўлга киритган ҳудудларининг катта қисмини йўқотди. Бироқ, террорчилар бу мамлакатларда вақти-вақти билан ҳужумлар уюштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди