“Тўйлар муборак” клипида Озода Нурсаидованинг жияни Эъзоза олдида ҳаяжонланиб қолдими?

Хонанда Озода Нурсаидованинг янги “Тўйлар муборак” номли клипи ҳали намойиш этилмасидан туриб ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Айниқса, клип суратга олиш жараёнидан тарқалган видеолар мухлислар эътиборини тортди.
Маълум бўлишича, клипда жуфтлик образини раққосанинг қизи Эъзоза ҳамда Озода Нурсаидованинг жияни Абдуллоҳ ижро этган. Суратга олиш пайтидаги самимий лаҳзалар эса интернет фойдаланувчилари орасида фаол муҳокама қилинмоқда.
Тарқалган видеолардан бирида Озода Нурсаидова жиянига ҳазил аралаш мурожаат қилиб: “Абдуллоҳ уяляпди, а Абдуллоҳ Эъзозадан уяляпсанми?” деган гапни айтади. Ушбу қисқа лавҳа ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, кўплаб изоҳларга сабаб бўлди.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти изоҳларда Эъзозанинг чиройи ва камтарлигини мақтамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!