Ток-шоуда эркак эксперт актриса Анжела Эсимбетовага озишни маслаҳат берди

Жонли эфир вақтида эксперт актрисага озишни тавсия қилган ва бу фикрини “семиз аёллар эркакларга ёқмайди” деган қараши билан изоҳлаган. Ушбу баёнот студиядагилар ҳамда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турлича муносабат уйғотди.
Кўпчилик экспертнинг гапларини ноўрин ва аёлларнинг ташқи кўринишини камситувчи фикр сифатида баҳолади. Айрим фойдаланувчилар эса ҳар кимнинг ташқи кўриниши ўз шахсий танлови эканини таъкидлаб, инсонни вазни орқали баҳолаш нотўғри эканини ёзиб қолдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг