date

Диёра Келдиёрова ҳақидаги спектакль премераси бўлиб ўтди

Диёра Келдиёрова ҳақидаги спектакль премераси бўлиб ўтди

Кеча, 11 май куни Муқимий театри саҳнасида таниқли спортчи Диёра Келдиёрова ҳаётига бағишланган “Тонгни кулиб қарши ол” номли спектакль премераси намойиш этилди.

Мазкур саҳна асари спортчининг ютуқлари, ҳаёт йўли ва руҳий курашларини бадиий ифода этган бўлиб, томошабинларда катта таассурот қолдирди. Премера ҳақида Диёра Келдиёрова ўзининг Instagram саҳифасида ҳам фикр билдирди.

Унинг ёзишича, спектакль жуда таъсирли ва илҳомлантирувчи тарзда саҳналаштирилган бўлиб, ижодкорлар меҳнати уни ҳайратга солган:

“Кеча Муқимий номидаги театрда мен ҳақимдаги 'Тонгни кулиб қарши ол' спектаклининг премераси бўлиб ўтди. Асар жуда ажойиб, таъсирли ва илҳомлантирувчи тарзда саҳналаштирилганидан жуда мамнун бўлдим. Бу лойиҳада иштирок этган барча ижодкорларга чин дилдан миннатдорчилик билдираман”, — дея ёзди спортчи.

Шунингдек, у барча мухлисларни театрга таклиф қилиб, спектаклни биргаликда томоша қилишга чақирди:

“Азизлар, барчангизни Муқимий театрига таклиф қиламан. Келиб, ушбу унутилмас спектаклни бирга ҳис қилайлик”, — деди у.

Спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниб, спорт ва санъат уйғунлиги яна бир бор эътибор марказига чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Диёра Келдиёрова ҳақидаги спектакль премераси бўлиб ўтди