Раъно Зокирова қандай қайнона? Дилбар Зокирова очиқ гапирди

Раъно Зокирова қандай қайнона? Дилбар Зокирова очиқ гапирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Блогер Дилбар Зокирова “Ошхона талк” кўрсатувида қайнона Раъно Зокирова ҳақидаги самимий ва ижобий фикрларини ўртоқлашди.
  • У қайнонасини “қайнонам” деб аташ ўзига ёт туюлишини ва ҳар доим “ойижонимлар” деб тўғрилашини таъкидлади.
  • Шунингдек, блогер қайнонаси уларни доимо ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ва ҳеч қачон маломат қилмаслигини қўшимча қилди.
  • Кўрсатув бошловчиси ҳам Раъно Зокирова жуда покиза ва озода инсон эканлигини алоҳида таъкидлади.

Блогер Дилбар Зокирова “Ошхона талк” кўрсатувида ўз қайнонаси ҳақида самимий фикрларини билдириб ўтди. Суҳбат давомида бошловчи ундан: “Раъно опа ҳаётда қандай қайнона?” деб сўради.

Блогер бу саволга илиқ ва эътиборли жавоб берди:

— Тўғрисини айтсам, уларни “қайнонам” деб аташ ўзимга бироз ёт туюлади. Гўёки шу сўз билан ўзимдан узоқлаштиргандек бўламан. Шунинг учун кимдир “қайнонангиз” деса, мен дарҳол “ойижонимларми” деб тўғрилайман, — деди у.

Дилбар Зокированинг айтишича, қайнонаси уларни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келади:

— Ойижоним бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдилар. Ҳатто уй йиғиштирадиган аёл билан ҳам ўзлари таништириб қўйгандилар. Бугун ўша аёлга қўнғироқ қилиб, “Қачон кела оласиз?” деб сўраганимда, у “Қайнонангиз билан гаплашдим, жума куни бораман”, деди. Ростини айтсам, бундан бехабар эдим. Энг қувонарлиси — ойижоним ҳеч қачон мени маломат қилмайдилар, — дея қўшимча қилди блогер.

Кўрсатув бошловчиси ҳам Раъно Зокирова ҳақида илиқ фикр билдирди:

— Бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман, Раъно опа жуда покиза ва озода инсон. Кўпчилик уйига меҳмон келишидан олдин тартибга келтиради, лекин уларда ҳар доим уй озода, — деди у.

Суҳбат якунида Дилбар Зокирова ҳам ўз фикрини билдириб ўтди:

— Билмайман, ойижоним даражасига етишим учун менга яна неча йил керак бўлади. Лекин мен ҳам албатта шундай инсон бўлишга ҳаракат қиламан, — деди у.

Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олиниб, кўпчилик томонидан самимийлик ва ҳурмат намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар