Шаҳзода Муҳаммедова флиппинлик энагасининг тажрибасини юқори баҳолади

Дизайнер ва актриса Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида филиппинлик энагаси ҳақида илиқ фикрлар билдириб, мухлислар эътиборини тортди. Санъаткор унинг ишига бўлган масъулияти ва тартиблилигини алоҳида таъкидлади.
Шаҳзода Муҳаммедованинг ёзишича, энагаси MY5 телеканалида намойиш этилаётган @chefbook_uzb лойиҳасида ҳам иштирок этмоқда. Актриса лойиҳа менежери уни таклиф қилганида жуда хурсанд бўлганини айтган.
Маълум бўлишича, филиппинлик энага аввал Сингапурдаги ресторанлардан бирида ошпаз бўлиб ишлаган. Шунингдек, у Британия, Италия, Австрия ва Хитой оилаларида фаолият юритган тажрибали мутахассис ҳисобланади.
Шаҳзода Муҳаммедова унинг энагалик соҳасида юқори малакага эга эканини таъкидлаб, ҳар бир ишни аниқ режа асосида бажаришини ёзган. “Ҳар бир соат ва кун жадвал асосида. Уй тозалаш босқичлари ҳам тартиб билан амалга оширилади”, — дея изоҳ қолдирган актриса.
Санъаткор, шунингдек, ҳаётида бунчалик масъулиятли ва тезкор ходимни учратмаганини билдириб, бундай профессионал инсон билан ишлаётганидан хурсанд эканини айтган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!