Канн фестивалида Алия Бхатт эътиборсиз қолдирилдими?

Канн фестивалида Алия Бхатт эътиборсиз қолдирилдими?
Қисқача

Франсиянинг Канн шаҳрида 12 май куни бошланган 79-Канн кинофестивалида ҳиндистонлик актриса Алия Бхатт ҳам қизил гиламда кўриниш берди. ЛъОреал Парис брендининг глобал елчиси сифатида қатнашган актрисанинг халқаро фотографлар томонидан етарлича еътиборсиз қолдирилгани ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

12 май куни Франциянинг Канн шаҳрида 79-“Канн” кинофестивали старт олди. 23 майга қадар давом этадиган бу фестивалга дунё юлдузлари ташриф буюрмоқда.

Шунингдек, ҳиндистонлик актриса Алия Бхатт ҳам қизил гиламда кўриниш берди. Аммо қизил гиламчада халқаро фотографлар томонидан етарлича эътибор берилмагани ва эътиборсиз қолдирилгани ҳақидаги видеолар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Тарқалган видеоларда актриса ЛЪОрéал Парис брендининг глобал элчиси сифатида қизил гиламчада суратга тушиш учун чиройли либосда позалар бераётгани, бироқ халқаро фотографлар ўз камераларини бошқа томонга қаратгани ёки унга қизиқиш билдирмаётгани акс этган.

Интернет фойдаланувчилари актриса ҳали етарлича таниқли эмаслигини айтса, баъзилари эса бу тартибсизликдан дея фикр билдирмоқда.

Канн фестивалида Алия Бхатт эътиборсиз қолдирилдими?

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар