07:01 / 13.02.2020
2 890

"Навбаҳор" дуранг ўйнади, грузиялик легионерга эса жавоб берилди

"Навбаҳор" дуранг ўйнади, грузиялик легионерга эса жавоб берилди
Айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Навбаҳор” жамоасида селекция ишлари ҳамда назорат учрашувлари давом этмоқда. Режага мувофиқ наманганликлар 12 февралда Украинанинг “Колос” жамоасига қарши майдонга тушишди. Лекин мазкур баҳсда дарвозалар даҳлсиз қолди – 0:0. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Навбаҳор” таркибида майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Торнике Жимшелеишвили, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Амирбек Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Аббос Ғуломов, Азиз Турғунбоев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Миркомил Локаев, Ғиёс Комилов, Руслан Болов, Жавлон Иброҳимов, Ислом Исоқжонов, Абдулҳай Исмоилов.

Таркибга эътибор берган бўлсангиз, бир қатор янги футболчиларни мураббийлар синовдан ўтказишмоқда. Грузиялик футболчи Торнике Жимшелеишвили ҳам синовдан ўтказиш учун таклиф қилинганди. Аммо унинг “Колос”га қарши ўйинидан кейин мураббийлар ушбу легионерга жавоб бериб юбордилар. Шунингдек, таркибга Самарқанднинг “Динамо” клубидан ҳимоячи Миркомил Локаев жалб этилган. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” чемпионатнинг дастлабки турини 27 февраль куни Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўтказади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" дуранг ўйнади, грузиялик легионерга эса жавоб берилди