Лойиҳага кўра чап томондаги шакл ўнг томондагига ўзгаради
Беларус парламенти шу йил баҳорда давлат гербига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқчи.
Ўзгартиришнинг асосий қисми бадиий хусусиятга эга. Лойиҳада айтилишича, герб кўриниши йирикроқ бўлади, "Рэспублiка Беларусь" ёзуви янада аниқроқ кўринишга келтирилади. Шунингдек, гербдаги тасмалар ранги, тилларанг бошоқлар шакли, зиғир (лён) ва себарга (клевер) расми ўзгаради.
Бундан ташқари, давлат гербидаги глобусда тасвирланган ва Россия аниқ кўриниб турган Евросиё харитаси Европа харитасига алмашади.
Беларуснинг ҳозир амалда бўлган герби Белоруссия Совет Социалистик Республикаси гербининг ўзгартирилган кўриниши бўлиб, у 1995 йил 7 июнда ўша йил 14 майда ўтган референдум натижаларига кўра жорий қилинган. Своет Иттифоқи қулаган 1991 йил 10 декабрдан 1995 йилгача эса “погоня” – қилич-қалқон кўтарган, от устида ёвга ҳамла қилаётган жангчи тасвири Беларус давлат герби бўлган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди