Фото: Anadolu
Туркия ҳукумати Суриянинг Идлиб вилоятига бу ҳудудда ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилинишини таъминлаш учун қўшимча ҳарбий жўнатади. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар маълум қилган.
«Биз ўт очишни тўхтатиш сулҳига риоя этилишини таъминлаш ва унга доимо амал қилиниши учун қўшимча ҳарбийлар жўнатмоқдамиз. Биз ҳудудни назорат қиламиз», — дея унинг сўзларини келтирмоқда Anadolu.
Вазирнинг сўзларига кўра, Туркия ўт очишни тўхтатиш режимига амал қилмайдиганларга қарши барча чораларни кўради, жумладан, ҳарбий кучларни ҳам қўллайди.
Аввалроқ Пентагон Суриянинг Идлиб вилоятида туркиялик ҳарбийларга разведка маълумотлари ва ҳарбий анжомларни етказиб бериш борасида ёрдам кўрсатишга тайёрлиги хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди