Фото: ЎФФ
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров БАА ва ўзбек футболи орасида фарқлар, қозоқ футболчиси, келажакдаги режалари ҳақида «Sport.kz» сайтига интервью берди. «Дарё» эса мазкур интервьюни ўзбек тилида тақдим этди.
БАА ва маҳаллий футбол ҳақида
— 2 йилдан ортиқроқ вақтдан бери «Шаржа»даман. Бу ерда чемпионат яхши ва менга ёқади. Жамоаларда легионерлар муҳим рол ўйнайди. Ҳар бир клубда 4 нафардан яхши легионер футболчи бор. Шунингдек, ички чемпионат бир вақтнинг ўзида 7-8 та клубнинг чемпионлик учун курашиши билан ҳам қизиқ. «Ал-Айн», «Ал-Ваҳда», «Ал-Жазира», «Ал-Аҳли», «Ан-Наср», «Ал-Васл» клублари ҳақиқатан ҳам кучли. Шунингдек, ҳозир «Шаржа» ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Ушбу жамоаларнинг барчаси чемпионлик учун баҳс олиб боради. Шунинг учун ҳам чемпионат қизиқарли.
БАА ва ўзбек футболи
— Бу ерда кўп нарсани маҳаллий футболчилар эмас, легионерлар ҳал этишини аввалроқ таъкидлаб ўтдим. Ҳар бир жамоада ўйин тақдирини ҳал қила оладиган жуда яхши легионерлар бор. Ўзбекистонда эса бундай эмас. Ўзбекистонда маҳаллий футболчиларнинг салмоғи кўпроқ. Шунинг учун ҳам БАА футболи Ўзбекистонникидан фарқ қилади.
Маҳаллий ҳаёт-турмуш тарзига кўникиш ҳақида
— Яшаш яхши, бу ердагиларнинг ҳаммаси мусулмон. Масжидлар жуда кўп. Бу ерда бўлиш менга ёқади. Оиламга ҳам. Ҳаммаси маромида. Бошида кўникиш қийин кечган, бироқ ҳозирда барчаси жойида.
— Бауржан Исломхон ҳақида
— Исломхонни биламан. У ҳозир «Ал-Айн» сафида. У жамоада 6 ой бўлишини айтганди. Ҳозир бизда иккинчи давра кетмоқда. Бауржан сўнгги ўйинда айнан бизга қарши ўйнади. Ҳисоб 1:1 бўлди. У эса иккинчи бўлимда майдонга тушиб, яхши ҳаракат қилди. Яхши футболчи деб ўйлайман. Унинг сўзларига кўра, у ёзда Россия ёки Европа клубига ўтади. Унга омад тилайман.
«Ал-Айн» ва «Шаржа» қарама-қаршилигидаги ўзбек-қозоқ дуэли ҳақида
— Ҳа, «Шаржа» ва «Ал-Айн» бир-бирига принципиал рақиблар. Биз улар билан чемпионлик учун курашамиз. Биринчи даврада ўз уйимизда уларни 3:2 ҳисобида мағлуб этгандик. Иккинчи даврада эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. «Ал-Айн» яхши жамоа, бироқ биз улардан 4 очко ола билдик. Яхши ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимда биз ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Исломхон эса иккинчи бўлимда жамоасига ҳисобни тенглаштиришда ёрдам берди. У менга футболчи сифатида ёқади. У бу ерда бемалол ўйнай олади. Шунчаки тезроқ кўникиб кетиш керак, холос.
«Ал-Айн» ҳақида
— Ушбу жамоага қарши «Бунёдкор» сафида эканлигимда ҳам ўйнаганман. Бой ва катта клуб. Аввал жамоа ўта кучли эди. Ҳозир эса аввалгидек эмас-у, аммо барибир яхши жамоа. Жумладан, ўтган йили улар унчалик яхши ўйин кўрсата олмади. Ҳозир эса анча яхши.
БАА чемпионатида ўзбек футболчиларининг камлиги ҳақида
— Тўғриси, нега ўзбекистонлик футболчилар БАА чемпионатида камлигини билмайман. Ҳозирча бу ерда бир ўзимман. Бу ерда легионерларга жуда катта масъулият билан қарашади. Аввал легионерларга нисбатан лимит 3+1 эди. Ҳозир эса 4+1. Шунинг учун улар ҳозир жамоаларга кўпроқ европалик, бразилиялик ва африкалик футболчиларни олиб келмоқда. Бу ерда футбол шундай — агар 4 легионердан қайсидир бири ёқмай қолса, уни дарҳол бошқасига алмаштиришади. Иншаоллоҳ, БАА чемпионатида ҳали кўплаб ўзбекистонлик футболчилар тўп тепади деб умид қиламан.
Карьераси учун қай бири муҳим: БАА чемпионатидаги барқарор иштирок ёки Европага кетиш
— Европага кетишни жудаям хоҳлайман. Бунинг учун жуда кўп меҳнат қиляпман. Ҳар куни, ҳар бир машғулот ва ўйинларда. Ўзим буни қаттиқ истайман. Аммо ўтган йили China Cup мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси сафида Хитой термасига қарши баҳсда оғир жароҳат олиб сафдан чиқдим. Беш ойни майдондан ташқарида ўтказдим. Кейин майдонга чиқа бошладим. Бироқ оёғим яна 2-3 ой мобайнида оғриб турди. Шу боисдан ҳам ортда қолган ёзда Европага кета олмадим. Ҳозир эса ўзимни яхши ҳис қиляпман ва жисмоний ҳолатимни тиклаб боряпман. Кетишни хоҳлайман. Бироқ у ерда футбол қандай эканлигини жуда яхши биласиз деб ўйлайман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди