06:00 / 14.02.2020
6 294

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 20 фуқароси микроавтобусда музлаб қолди

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 20 фуқароси микроавтобусда музлаб қолди
Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида ўзбекистонлик йўловчилар билан микроавтобус тўхтаб қолди.
11 февраль куни соат 13:30 атрофида Павлодар вилояти Ички ишлар вазирлиги патрул полицияси томонидан, Қизилўрда-Павлодар трассасида қаттиқ совуқда музлаб қолган микроавтобус ҳайдовчиси ва 20 га яқин йўловчилар топилган, деб хабар беради Polisia.kz'га таяниб Sof.uz нашри.

"Биз 10 февраль куни Сариағаш-Новосибирск йўналиши бўйлаб Россияга жўнадик. Йўлда ғилдирак диски синиб кетди. Домкратим бўлмаганлиги сабабли, тўхтаб ёрдам кутишга мажбур бўлдик. Бир неча соат давомида йўл четида ёрдам сўраб турдик, аммо ҳеч бир ҳайдовчи тўхтамади. Бирдамлик йўқ! Соат 13:30 атрофида олдимизга полиция ходимлари майор Арман Гинаятов ва катта лейтенант Толеубай Кудайбергенов етиб келишганида, биз аллақачон музлаб бўлгандик", деди микроавтобус ҳайдовчиси Нурлан Жолдибаев.

Ҳаво ҳарорати минус 25 даражада полиция ходимлари ярим соатда бузилишни бартараф этишган.
"Бундай лаҳзаларда доим полиция ёрдамга келади. Йўлда полиция ходимлари менга ёрдам бериши бу иккинчи ҳолат. Бундай ўғилларни тарбиялаган ота-оналарига катта раҳмат", деди ҳайдовчининг шериги.

Павлодар вилояти полицияси, ҳайдовчиларга узоқ сафар олдидан, айниқса йўловчиларни ташишда, автоуловни пухта тайёрлаш зарурлиги ва бундай вазиятларда ўз кучларига таянмаган ҳолда дарҳол 102 ёки 112 рақамларига қўнғироқ қилиб ёрдам сўрашларини тавсия қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда Ўзбекистоннинг 20 фуқароси микроавтобусда музлаб қолди