13:23 / 14.02.2020
2 992

Бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди

Бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди
Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (4-0, 3 КО) 14 февраль (Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида) куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар бергандик. Спортчининг хабар беришича, жангга бир кун қолганида рақиб ўзгарган.

Маълум бўлишича, томонлар жанг чемпионлик камари учун кечишини ҳисобга олиб, супер ўрта вазн, яъни 76,2 кгдан оширмаган ҳолда вазн ўлчаш маросимидан ўтиш бўйича келишиб олишган, аммо жангга яқин етарлича вазн ташлай олмаган Марко Антонио Перибан керакли вазнга тушиш учун ортиқча уриниб юборган ва тарозига чиқишдан олдин ўзини ёмон ҳис қилиб, шифохонага тушиб қолган.

Бектемирнинг менежерлари унинг узоқ вақтдан буён жангга тайёргарлик кўрганини ҳисобга олиб, бокс оқшоми ташкилотчиси Оскар де ла Ҳойя ва GoldenBoy промоутерлик компаниясига исталган бошқа рақибни (175 фут, 168 фут вазнлардан) топиб беришларини сўраган. Натижада шу вақтга қадар ўрта вазнда фаолият олиб бораётган мексикалик боксчи Оскар Кортес (27-5, 14 КО) Бектемирга қарши рингга чиқишга рози бўлган.

Жанг комиссияси жанг ўтказилишига рухсат бериши кутилмоқда. Маълумот учун, Бектемир вазн ўлчаш маросимида 167,4 фут (75,9 кг) тош босган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бир кун қолганда Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби ўзгарди