17:12 / 21.11.2021
12 211

Виктор Жалилов: “Биз 5-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиляпмиз”

Виктор Жалилов: “Биз 5-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиляпмиз”
Coca-Cola Суперлига 25-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Андижон” ва “Навбаҳор” ўртасидаги ўйинлар ҳар доим жамоалар учун қийин кечади. Натижаларни олдиндан айтиб бўлмайди. Гувоҳи бўлганингиздек, биринчи даврада биз ўз майдонимизда ютқазгандик, бугун андижонликлар майдонида ғалаба қозондик. Лекин бугунги натижа адолатли бўлди. Ҳар ҳолда, бизда дарвозани ишғол қилиш учун имкониятлар кўпроқ бўлди. Кичик устунликка эришдик, - дейди Виктор Романович.

- “Навбаҳор” биринчи даврадаги мағлубият аламини олиш учун ҳам бугун кучлироқ ўйнади, деб ҳисоблайсизми?
- Ҳар бир жамоанинг ўзига яраша мақсадлари бўлади, ҳар бир жамоа ўйинни кучайтиришни истайди. Бу ерда турнир нуқтаи назаридан ҳам мотивация бор эди. Биламизки, ҳозир “Андижон”нинг турнир жадвалидаги аҳволи оғир. Элитада жон сақлаш учун курашяпти. Биз эса 5-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиляпмиз. Шу боис, ғалаба қозонишга астойдил интилдик. Бугун дуранг қайд этганимизда ҳам 5-ўриндан умид узардик. Ҳозир эса имконият сақланиб турибди. Қолаверса, дерби - бу барибир, дерби. Жамоаларимиз ўртасидаги ўйинлар ҳар доим кескин курашлар остида ўтади. Наманган, Андижон ва Фарғона жамоалари ўртасидаги учрашувлар географик нуқтаи назардан ҳамиша томошабоп ўтади.

- Мураббийлар штаби кейинги мавсумда ҳам “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттирадими?
- Катта эҳтимол, давом эттиради. Шартномалар бор, мажбурият бор. Умуман олганда, ҳозир кейинги мавсумда нима бўлишини эмас, “Қўқон-1912”га қарши кечадиган ўйин ҳақида ўйлаяпмиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Жалилов: “Биз 5-ўринни эгаллаш учун ҳаракат қиляпмиз”