21:31 / 21.11.2021
8 760

Луисма Эрнандес: "Икки ҳафта давомида биргина сўз устида ишладик"

Луисма Эрнандес: "Икки ҳафта давомида биргина сўз устида ишладик"
Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Металлург" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Жуда қийин ўйин бўлди. Мавсум охирида эмоциялар биринчи ўринга чиқади. Бундан ташқари, биз икки ҳафта давомида фақат биргина сўз устида ишладик. Бу ғалаба эди ва биз 3 очко учун интилдик.

- Жамоанинг кейинги ўйинда "Қизилқум"ни мағлуб этган ҳолда, Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Биз учун охирги финал ўйини қолди. Бу "Қизилқум" билан баҳс бўлади. ФИФА кунларидан фойдаланган ҳолда, "Қизилқум”ни ўрганиб чиқдик. Бу жамоага қарши режамизни ишлаб чиқдик. Сешанба кундан бошлаб тайёргарликка киришамиз.

- Акбар Исматуллаевнинг майдонга тушмаганига сабаб нима эди?
- Унда жароҳат бор.

- Жасур Абдураимов мураббийлик вақтида Камолиддин Тожиев ва Александр Лобановга деярли имконият бермаётганди. Сиз эса уларга ишонч билдирмоқдасиз. Буни қандай изохлайсиз?
- Хабаринглар бор, “Металлург"ни қийин вазиятда қабул қилиб олдим. Жамоани таҳлил қилиб, уларни асосий таркибда туширдим. Ғалабага эришдик ва бу тўғри эканлиги ойдинлашди.

- Жамоани Суперлигада олиб қолсангиз, сизга қандай рағбат ваъда қилинган?
- Бу ҳақда ўйлаганимиз йўқ. Ҳозир асосий эътиборимизни Суперлигада қолишга қаратганмиз. Вазифани уддаласак, кейин бу ҳақда ўйлашга вақт бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луисма Эрнандес: "Икки ҳафта давомида биргина сўз устида ишладик"