Про-лиганинг 24-туридан ўрин олган "Нурафшон" - "Олимпик" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Қўлга киритилган 3-ўрин билан жамоамиз аъзолари ва мухлисларини табриклайман. Суперлигага ўтиш ўйинида иштирок этамиз. "Нурафшон" ўз олдига аниқ вазифа қўйган клуб, шу сабаб бугунги ўйин осон ўтмаслигини билардик. Уларга келгусида омад ёр бўлишини тилайман.
Бу каби ўйинлар бизга катта тажриба бермоқда. Ғалаба учун келгандик ва бунинг учун охиригача ҳаракат қилдик. Йигитлар бунақа ўйинлар орқали ҳам руҳан, ҳам жисмонан ўсиб боришади. Ўтиш ўйинига тайёргарликни бошлаймиз. Суперлига охирги турида рақибимизни билиб оламиз.
- Мавсумдан қай даражада кўнглингиз тўлди?
- Бизда ёш йигитлар бор эди ва мақсадимиз уларни янада юқори даражага олиб чиқиш бўлган. Ёш футболчилар ўсаётган даврда уларни кучли футболчи сифатида камол топтириш учун шу каби чемпионатдаги иштирок қўл келди, албатта. Ўйлайманки, биз мақсадимизга эришдик.
“Оқ-тепа" жамоасининг Про-лигани тарк этиши эвазига 6 очко йўқотдик. Бундан ташқари, ўйинлар сони ҳам камайиб қолди. Тўғри, кубок учрашувларида ҳам иштирок этдик ва ўзимиз учун муҳим ўйинларни ўтказдик.
- Ўтиш ўйинида қайси жамоа билан тўқнаш келишни истаган бўлардингиз?
- Ҳозир Суперлигада жиддий кураш кечмоқда. Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади. Ким рақиб бўлса ҳам 2 декабрь куни мухлислар чиройли ўйин кўришади. Тўғри, орада бизда бир оз танаффус бўлади, лекин бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди