19:00 / 23.11.2021
4 436

Марадона юраксиз дафн этилгани айтилди

Марадона юраксиз дафн этилгани айтилди
Шифокор, ёзувчи ва журналист Нелсон Кастро Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Диего Марадона юраксиз дафн этилганини хабар қилди.

«Марадонанинг юрагини суғуриб олишга тайёр бўлган ‘Химнасия Ла-Плата’ жамоасининг радикал мухлислари бор эди. Бироқ бундай бўлишига йўл қўймаслик керак эди, уларнинг мақсади маълум ва бу иш содир бўлмаслиги учун унинг юраги дафн қилишдан аввал олиб қўйилади.

Яна бошқа бир сабаби — уни ўрганиш керак эди. Ўлим сабабини аниқлаш учун ҳам юрак муҳим бўлган.

Афсуски, Марадона ўзини абгор қиладиган ҳамма зарарли одатларга қарам эди, агар бошқаси бўлганда аллақачон вафот этган бўларди. Диего ҳайратланарли даражада чидамли танага эга бўлган. Муаммо шундаки, у ҳеч қачон барча салбий иллатларидан халос бўлишни хоҳламасди.

Марадонанинг юраги ярим килограмм чиқарди. Одатда, инсон юраги 300 граммни ташкил этади. Унинг юраги бошқаларникидан каттароқ эди, спортчиларда юрак каттароқ бўлади, бироқ сабаб фақат бу жиҳатда эмас. Ҳамма гап ундаги юрак етишмовчилиги касаллигида эди
» — деган Кастро.

Аргентиналик афсона 2020 йил 25 ноябрда 60 ёшида вафот этган. Clarin тадқиқотларига кўра, Марадонада сурункали юрак етишмовчилиги муаммоси бўлган.

Шифокорлар унинг юрагидан кенгайган кардиомиёпатияни аниқлаган. Бу эса юрак бўлмаларининг кенгайишига сабаб бўладиган паталогия ҳисобланади. Марадонанинг юраги одатдаги юраклардан икки баравар катта бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марадона юраксиз дафн этилгани айтилди