21:47 / 26.11.2021
4 224

Америкалик блогер 456 минг доллар пул тикиб ҳақиқий “Кальмар ўйини” уюштирди

Америкалик блогер 456 минг доллар пул тикиб ҳақиқий “Кальмар ўйини” уюштирди
Фото: MrBeast/Youtube
YouTubе платформасида 78,2 миллион обуначига эга бўлган блогер Жимми Доналдсон (MrBeast) Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериалини саҳналаштирди. Лойиҳа давомида ҳеч ким жабрланмади, деб ёзади The New York Post.

Доналдсон ташкил этган ўйинда 456 иштирокчи 456 минг долларлик ютуқ учун беллашди. Сериални қайта жонлантириш блогерга 3,5 миллион долларга тушди, бунинг 2 миллиони декорация ва 1,5 миллиони ютуқлар учун сарфланди.

Ғолибга бош ютуқ насиб этган бўлса, ҳар бир ўйинчига икки минг доллардан ва иккинчи ўринни олган иштирокчига ўн минг доллар берилди.
Мусобақа сериалдаги ўйинлар асосида ўтказилди. Қайд этилишича, мағлуб бўлган ўйинчилар “йўқ қилинмади”, балки ўйиндан чиқиб кетди.

Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериали омон қолиш ҳақида бўлиб, воқеалар замонавий Сеулда юз беради. 456 кишидан иборат гуруҳга йирик миқдордаги маблағни ютиб олиш имкониятини берувчи болалар ўйинларини ўйнаш таклиф этилади, аммо ўйинда ютқазганлар ҳаёт билан видолашишига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик блогер 456 минг доллар пул тикиб ҳақиқий “Кальмар ўйини” уюштирди