Фото: Kyodo
Япониянинг Киото префектураси университети олимлари сиртида коронавирус излари борлигини кўрсатувчи антиқа ҳимоя ниқобини ишлаб чиқишди. Агар ниқобга коронавирус тушган бўлса, у ултрабинафша нур остида ёруғлашади.
Kyodo нашрининг хабар беришича, олимлар бунга ниқобни махсус ёруғлик тарқатувчи бўёқ билан ишлов бериш ҳисобига эришишган.
Бўёқ таркибида туяқуш тухумидан олинган антиначалар бор бўлиб, улар коронавирусга таъсир кўрсатади. 2020 йил февралида олимлар коронавируснинг пассив ва хавфсиз шаклини урғочи туяқушларга киритишган ва улар қўйган тухумлардан кўп миқдорда антитаначалар олишган.
“Биз туяқуш тухумларидан арзон нархда кўп миқдорда антитаначалар олишимиз мумкин. Келгусида мен буни ҳар ким фойдалана оладиган тестлар тўпламига айлантирмоқчиман”, деб айтган олимлар гуруҳи раҳбари Ясухиро Цукамото.
Ниқобнинг синовларида коронавирусга чалинган 32 бемор иштирок этган. Улар таққан ниқобларнинг барчаси ултрабинафша нур остида нурланган. Беморларда вирус юкламаси камайганда, ниқоблар ёруғланмай қўйган. Цукамото жамоаси 150 беморни жалб қилиб, синовларни янада кенгроқ ўтказишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди