Фото: Нижний Новгород прокуратураси матбуот хизмати
2021 йилнинг 9 декабрь куни Россия Федерациясининг Ардатов тумани Идеал қишлоғи яқинидаги Ардатов–Арзамас маҳаллий трассасида «Прогресс» МЧЖга тегишли иш автобуси ва Камаз русумли юк машинаси тўқнашиб кетган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонаси ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот вакиллари билан алоқа ўрнатди.
Маълум бўлишича, йўл транспорт ҳодисаси вақтида автобусда кетаётган 22 йўловчининг 13 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлган. Автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олгани сабабли 5 нафар Ўзбекистон фуқароси Нижний-Новгород вилояти М.Владимирский номидаги шаҳар тез тиббий ёрдам касалхонасига ётқизилган.
Ушбу автоҳалокат оқибатида тан жароҳати олган юртдошларимизнинг аҳволи қониқарли бўлгани сабабли тегишли тиббий хизмат кўрсатилгандан сўнг, шу куннинг ўзида уларга касалхонадан жавоб берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди