21:44 / 10.12.2021
3 372

Ўзбекистонлик MMA жангчиси полиция маҳкамасидан қочиб кетгани айтилмоқда

Ўзбекистонлик MMA жангчиси полиция маҳкамасидан қочиб кетгани айтилмоқда
Фото: Instagram
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Бунёд Тўхтаев Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри полиция бўлимидан қочиб кетди, дея хабар қилмоқда «Интерфакс».

Дастлабки маълумотларга кўра, 8 декабрь куни Тўхтаев экстремизмга қарши кураш маркази ходимларига нисбатан агрессив муносабатда бўлган. Яккакурашчи ходимлардан бирига зарба берган ва воқеа жойидан яширинишга уринган. Бироқ полиция уни қўлга олган ва маҳкамага олиб кетган.

Эртаси куни Бунёд полиция маҳкамасидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Қайд этилишича, полиция 8 декабрь куни Тўхтаевни QR-код ва миграцион ҳужжатлар савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиб, сўроқ остига олган. Ўша вақтда спортчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари ўртасида келишмовчилик юзага келган.

Бўлиб ўтган воқеалардан кейин унга «сохта ҳужжатларни тайёрлаш, сохталаштириш ёки айирбошлаш» ва «ҳукумат вакилига нисбатан куч ишлатиш» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда Тўхтаев қидирувга берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик MMA жангчиси полиция маҳкамасидан қочиб кетгани айтилмоқда