Фото: AP Photo
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Исроилнинг собиқ бош вазири Бинямин Нетаньяхуни хиёнатда айблади ва Жо Байденни сайловдаги ғалабаси билан табриклаганидан бери у билан мулоқот қилмаганини айтди.
«Байденни биринчи бўлиб табриклаган Биби Нетаньяху бўлди. Бу одам билан бошқалардан кўра кўпроқ иш олиб боргандим. Биби жим туриши мумкин эди. У даҳшатли хатога йўл қўйди», — деди Трамп Axios мухбири Барак Равидга берган интервьюсида. Мухбир собиқ президент билан икки суҳбат асосида «Трамп дунёси: Иброҳим келишувлари ва Яқин Шарқни қайта қуриш» китобини ёзган.
Нетаньяхунинг Байденга мурожаати акс этган видеони Трампга унинг рафиқаси Меланя кўрсатган.
«Ўшандан бери у билан гаплашганим йўқ», — деб собиқ президент Нетаньяхуга нисбатан сўкиш мазмунидаги сўзларини ишлатди. Унинг айтишича, «шунга қарамай Нетаньяхуни ёмон кўрмайди», лекин садоқатни қадрлайди.
Трампнинг қўшимча қилишича, Исроил бош вазиридан фарқли ўлароқ, Россия етакчиси Владимир Путин ва Бразилия президенти Жаир Болсонару Байденни дарҳол табрикламаган, чунки улар «сайловлар сохталаштирилганини ҳис қилган».
Axios нашрининг таъкидлашича, Нетаньяху аслида Байденни сайлангани билан табриклаган биринчи раҳбар эмасди. Америка оммавий ахборот воситаларида овоз бериш натижалари эълон қилинганидан сўнг ҳам у 12 соатдан кўпроқ кутган.
АҚШнинг 46-президенти учун сайловлар 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтганди. Овозларни санаш чўзилган, бироқ якунда демократлардан номзод Жо Байден ғалаба қозонгани маълум бўлган. Республикачи Трамп сўнгги дақиқаларгача мағлубиятини тан олмади ва сайланган президентнинг инаугурациясида иштирок этишдан бош тортди — бундай ҳолат 150 йил ичида биринчи марта содир бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди