17:10 / 14.12.2021
2 361

Собиқ вазир икки ойлик қамоқ жазосини олди — Дания

Собиқ вазир икки ойлик қамоқ жазосини олди — Дания
Собиқ Иммиграция ва интеграция вазири Ингер Стойберг.
Дания олий суди мамлакатнинг собиқ Иммиграция ва интеграция вазири Ингер Стойбергни ваколатини суистемол қилишда айбдор деб топиб, унга икки ойлик қамоқ жазосини тайинлади, ёзмоқда «Корреспонлент».

Стойберг 2015–2019 йилларда Иммиграция ва интеграция вазири бўлиб ишлаган. 2016 йилда Даниядан бошпана сўраб мурожаат қилган 23 оила, вазирнинг кўрсатмаси билан, ажратиб қўйилган. Айтилишича, ушбу оилаларда хотинлар вояга етмаганлар бўлган. Стойберг 2016 йил февралида имзолаган тегишли қарорни суд ноқонуний деб топди.

«Тўғриси, мен жуда, жуда ҳам ҳайратдаман», — деди Стойберг ўзига чиқарилган суд ҳукмини изоҳларкан.

Ҳукми муҳокама қилинмайдиган Олий суд Стойберг ишини шу йил куз фасли бошларидан бери кўриб чиқаётганди. Аввалига прокурорлар айбланувчига тўрт ойлик қамоқ жазоси берилишини талаб қилишаётганди. Собиқ вазирнинг адвокатлари эса вояга етмаганларни мажбурий никоҳлашга қарши курашишнинг ягона чораси, дея Стойбергнинг қарорини ҳимоя қилишга уриниб кўришди.

Собиқ вазир қамоққа жўнатиладими — ҳозирча номаълум. Данияда ярим йилгача қамоқ жазолари, айрим талабларга риоя этилса, «электрон кишан»ларга алмаштирилиши мумкин. Стойбергнинг ҳимоячилари ушбу имкониятдан фойдаланиш имкониятлари ҳақида ҳозирча оғиз очишмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ вазир икки ойлик қамоқ жазосини олди — Дания