07:00 / 16.12.2021
3 503

«Толибон»: «Афғонистонда ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ»

«Толибон»: «Афғонистонда ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ»
БМТ Озиқ-овқат дастурининг Афғонистондаги очарчилик ҳақидаги маълумотларини «Толибон» ҳаракати танқид қилди.

Шу ҳафта бошида Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Афғонистон бўйича директори Мэри-Эллен Макгроарти мазкур мамлакатда 22,8 миллион киши мунтазам равишда тўйиб овқатланмаслигини ва 8,7 миллион киши очликдан азоб чекаётганини айтган эди.

«Мен бу рақамларга қўшилмайман ва Афғонистон халқи ҳам қўшилмайди деб ҳисоблайман», – деди «Толибон» ҳукумати раҳбари Абдусалом Ҳанафий. Унинг айтишича, ҳозирча Афғонистонда ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ.

Декабрь ойи бошида Халқаро қизил хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари федерацияси халқаро ҳамжамиятни Афғонистон аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун маблағ ажратишга чақирган эди. Қайд этилишича, Афғонистон ўз тарихидаги энг даҳшатли қурғоқчилик ва озиқ-овқат танқислиги панжасида турибди, бу эса қаҳратон қишда миллионлаб афғон учун мисли кўрилмаган гуманитар фалокатига айланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон»: «Афғонистонда ҳеч ким очликдан ўлаётгани йўқ»