Mercedes-Benz иккита янги йўлтанламас ишлаб чиқаради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mercedes-Benz иккита янги йўлтанламас ишлаб чиқаради

  • Авто
  • 12-09-2017, 00:10
  • 928
  • Mercedes-Benz иккита янги йўлтанламас ишлаб чиқаради
    Mercedes-Benz иккита янги йўлтанламас ишлаб чиқаради. Гап ихчам GLB ва ўрта ўлчамдаги GLG кроссоверлари ҳақида кетмоқда.

    Mercedes-Benz GLB кроссовери ҳақида маълумот интернетда бир неча йилдан бери юрган бўлса-да, у бозорга 2019 йилда чиқарилиши режалаштирилаётгани эндигина маълум бўлди. AutoBild нашрининг маълум қилишича, модел кейинги авлоддаги GLA негизида яратилади, бироқ “тўғри тўртбурчак кўринишидаги” дизайн, таги ҳимояси ва катталаштирилган клиренс олади.

    Маълум қилинишича, янги машина узунлиги 4,55 метр бўлади, бу эса Mercedes-Benz GLA’никидан 12 см узунроқдир. GLB ўз синфидаги машиналар орасида энг катта юкхоналардан бирига эга бўлади. Машина йўлтанламасга хос кўринишга эга бўлишига қарамай, унинг стандарт версияси олди приводли бўлади. Шу билан бирга компания автомобилнинг йўлтанламаслик кўрсаткичларини кучайтирувчи офф-роуд пакетини таклиф қилиши кутилмоқда.

    Машинанинг двигателлари орасида 252 от кучига эга двигатель бўлади. Шунингдек, 300 ва 450 от кучига эга двигателлар бўлиши ҳам кутилмоқда. Шунингдек, машина гибрид ва электр двигателларга эга бўлиши ҳақида гаплар юрибди.

    Маълумотларга кўра, Mercedes-Benz яна битта йўлтанламас – GLG моделини ишлаб чиқариш истиқболларини кўриб чиқмоқда. Модел ўлчамлари бўйича кейинги авлоддаги GLE’никига яқин бўлади, бироқ G-Class услубидаги кўринишда яратилади.

    Шунингдек, Mercedes-Benz’нинг яна бир янги модели кичик ўлчамли A-Class седани бўлади. Бу моделнинг илк намойиши бир неча кундан кейин Франкфурт автосалонида бўлиб ўтади.

    Манба: Kun.uz

    loading...