13:58 / 27.10.2017
7 766

Nissan электромобиллари пиёдалар учун мусиқа ижро этади (видео)

Nissan электромобиллари пиёдалар учун мусиқа ижро этади (видео)
Япониянинг Nissan автомобиль компанияси Токиодаги халқаро автосалонда электромобиллар учун махсус ишлаб чиқарилган Cаntо овозли тизимини намойиш этди. Видеотақдимот марканинг YouTube’даги расмий каналига жойлаштирилди, деб ёзади Дарё нашри.

Соатига 20 километрдан тезроқ ҳаракатланганида Cаntо (лотинчада «мен куйлайман») пиёдаларни транспорт воситаси келаётгани ҳақида огоҳлантирувчи мусиқий овоз чиқара бошлайди. Тезлик ошган сари овоз ҳам кўратилади.

Электр двигатель деярли шовқинсиз ишлагани сабаб йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига хавф туғдириши мумкин. Nissan’нинг муҳандислари Cantо тизими орқали ушбу муаммони ҳал қилиш ниятида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Nissan электромобиллари пиёдалар учун мусиқа ижро этади (видео)