Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида транспорт ҳаракатининг чекланган энг юқори тезлигини 70 км/с дан 60 км/с га тушириш таклифи тасдиқланмади.
Вазирлар Маҳкамасининг 19 майдаги қарори билан тасдиқланган 2018−2022 йилларда мамлакатда Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси"да бундай банд йўқ.
Адлия вазирлиги «Газета.uz"га тақдим этган ҳужжатда йўллардаги тезлик режими вилоятлар ҳокимлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси қарори билан уларнинг ўзига хослиги инобатга олинган ҳолда ўрнатилади.
Йўл ҳаракати қоидаларига автотранспорт воситаларига болалар ушлаб турувчи ускуналаридан фойдаланиш бўйича талаб ҳам киритилди (уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш белгиланган).
Бундан ташқари, ЙҲҚ енгил ва юк машиналарига кундузги юриш чироқларидан мажбурий фойдаланиш талаби билан тўлдирилди. Мақсад — куннинг ёруғ кунларида ҳаракатдаги транспорт воситаларини кўриш даражасини оширишдан иборат бўлиб, у БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг 2011 йилги 87-қоидалари талабига мувофиқ келади.
Юқоридаги каби ўзгаришларни жорий этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори йил охиригача қабул қилиниши зарур. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди