Энг кўримсиз автомобилларнинг исталган рўйхатини кўздан кечирсангиз, ушбу микрокар камида бешликка киради. Бироқ хунук бўлса-да, у ялпи ишлаб чиқарилган ва ўз харидорларини топган.
Флоридадаги Sebring-Vanguard компаниясининг асосчиси ва эгаси Роберт Бомон 1970-йилларнинг бошида голф автомобилидан илҳомланди ва автомобиль дизайнерини ёнига чорлаб, янги машина лойиҳасини тузишга киришиб кетди. Унинг режасидаги машина голф майдончасида эмас, умумфойдаланиш йўлларида ҳаракатланиш учун мўлжалланганди. Компаниянинг энг аввал Vanguard Coupe номли кичик электромобиль ишлаб чиқарди, аммо бу машина унчалик довруғ қозонмади. Робертнинг иккинчи машинаси CitiCar бўлди.
Автомобиль минимализм услубида яратилган бўлиб, ногиронлар автомобилини эслатарди. Уч хил модификацияда ишлаб чиқарилган. 1974 йилда чиқарилган SV-36нинг моторида 2,5, иккинчи модификация SV-48да 3,5 от кучи бор эди. Такомиллаштирилган учинчи Transitional (1977 йил) версиясида роппа-роса 6та отнинг кучи бор эди.
Машиналар кўримсизлиги учунми, савдоси юришиб кетмади. Бомон 1977 йилда машинасозликни тўхтатишга мажбур бўлди. Қизиғи шундаки, унинг компанияси АҚШ автокомпаниялари рейтингида General Motors, Ford, Chrysler, AMC ва Checkerдан сўнг олтинчи ўринда турарди.
Шундан сўнг ёқимсиз дизайнга ҳам харидор чиқди ва Бомон уни сотиб юборди. Янги соҳиб CitiCar асосида аввал Comuta-Car, сўнгра Comuta-Van электромобилларини ишлаб чиқарди. Уларнинг максимал тезлиги соатига 80 км, йўл захираси эса 64 кмдан ошмасди.
Айтиб ўтиш керакки, CitiCar ва унинг модификациялари то Tesla пайдо бўлгунга қадар Америкадаги ялпи ишлаб чиқарилган электромобиль бўлган. Ҳа, “кичкина деманг бизни”, дегани шу бўлади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...