
Германияда автомобилсозлик саноати оғир инқироз даврини бошдан кечирмоқда. Баварияда жойлашган Diepersdorf Plastic Manufacturing компанияси банкрот деб эълон қилинди. 50 йиллик тарихга эга бу корхона автомобил саноати учун логотиплар, радиатор панжаралари ва декоратив қисмлар ишлаб чиқарарди.
Банкротликка асосий сабаб — талабнинг камайиши, хом ашё ва энергия нархларининг ошиши бўлди. Натижада Германия ва Чехиядаги заводларда ишловчи 1000 дан ортиқ ходимлар ишсиз қолиш хавфи остида.
Бу Германия автомобил саноатидаги ягона муаммо эмас. Шу ҳафта Маҳле компанияси ҳам 1000 га яқин иш ўрнини қисқартиришини эълон қилди. Олдинроқ Bosch ва ZF Friedrichshafen ҳам худди шундай қарор қабул қилган эди.
Мутахассислар фикрича, бу жараён Европанинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи мамлакати учун жиддий хавф сигналидир.
Машина империяси қулаяптими? Германияда автомобил ишлаб чиқариш тўхтамоқда
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар