date

Ўзбекистонда электромобиллар импорти шиддат билан ўсмоқда

Ўзбекистонда электромобиллар импорти шиддат билан ўсмоқда

Ўзбекистонда “яшил транспорт” бозори тез суръатларда ривожланмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакатга 16 та давлатдан қиймати 473 миллион доллар бўлган 40 минг 345 дона электромобиль кириб келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 баробарга кўпдир — яъни 24 мингдан ортиқ машиналар фарқи билан импорт ҳажми сезиларли ошган.

Энг кўп электромобил етказиб берган давлатлар орасида Хитой мутлақ етакчиликни сақлаб турибди — 39 минг 798 дона. Ундан кейин Гонконг (249 дона), Корея Республикаси (165 дона), Германия (43 дона) ва АҚШ (25 дона) келмоқда.

Мутахассислар таъкидлашича, бу тенденция мамлакатда экологик тоза, тежамкор ва замонавий транспорт воситаларига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради. Электромобиллар нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки экологик барқарорлик нуқтаи назаридан ҳам келажак транспорти сифатида қаралмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда электромобиллар импорти шиддат билан ўсмоқда