
Россия хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олиш қоидаларини қатъийлаштирди. Давлат думаси спикери Вячеслав Володиннинг айтишича, энди фақат рус тили давлат тили сифатига эга бўлган мамлакатларнинг гувоҳномалари Россияда тўғридан-тўғри амал қилади.
Ҳозирча Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон ва Тожикистон ҳайдовчилари ўз миллий гувоҳномалари билан эркин ҳаракатланиши мумкин.
Қолган мамлакатлар қаторида Ўзбекистон фуқаролари ҳам Россияда автомашина бошқариш учун албатта имтиҳон топшириб, рус намунасидаги гувоҳнома олиши талаб қилинади.
Володин бу қарорни рус тилини билишни асосий мезон сифатида кўрсатиб изоҳлади. У мисол сифатида Арманистон фуқароларига оид қонун лойиҳасини келтирди — у рад этилган, чунки Арманистонда рус тили расмий мақомга эга эмас.
Шу боис Россияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик ҳайдовчилардан ҳужжатни янгилаш талаби қўйилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.