
Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини тарқатишга уринган икки киши қўлга олинди, деб хабар берди ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар.
Маълум бўлишича, улар мессенжерлар орқали олдиндан юборилган локация асосида дарахт остига яширилган героинни излаб юрган вақтида қўлга олинган.
Текширув жараёнида шахсларнинг ҳаракатлари ва ёзишмалари ўрганилиб, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш схемаси аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ишлари давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чора кўрилишини эслатмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.