date

Сирдарёда эски автомобиллар рўйхатдан чиқарилмоқда

Сирдарёда эски автомобиллар рўйхатдан чиқарилмоқда
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан маълумот берилди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан яроқсиз ва фойдаланишга яроқсиз транспорт воситаларини рўйхатдан чиқариш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда.

Фуқароларга ўзлари келиб, давлат рақамларини рўйхатдан чиқариш тавсия этилмоқда. Ҳозиргача ўнлаб эски енгил автомобиллар ва юк машиналари рўйхатдан чиқарилди.

Ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда. Мутасаддилар барча фуқароларни фойдаланилмаётган давлат рақамларини ва транспорт воситаларини рўйхатдан чиқаришга чақирмоқда.

Бунга учун фуқаролар давлат рақам белгиси, транспорт воситасининг техник паспорти билан бирга ЙҲХБга мурожаат қилишлари ва тегишли ариза ёзишлари лозим. Ариза кўриб чиқилгач, автомобиль ички ишлар органларининг ягона базасидан чиқарилади ва тўлиқ рўйхатдан ўчирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Сирдарёда эски автомобиллар рўйхатдан чиқарилмоқда