date

Деку Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишини танқид қилди

Деку Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишини танқид қилди

“Барселона” спорт директори Деку ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи Дро Фернандеснинг ПСЖга кўчиб ўтиши бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

18 ёшли футболчи яқинда Париж клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Француз гранди “кўк-анорранглилар” академияси тарбияланувчиси учун 8 млн евро дан ортиқ маблағ тўлагани айтиламоқда.

Декунинг таъкидлашича, у ўзи “Барселона”да ўйнаётган ёш футболчи бўлганида, жамоани тарк этмасди. “Бироқ ҳар ким қарорни ўзи қабул қилади. Ҳамманинг хабари бор: ташқи таъсир қиладиган омиллар ҳам бўлади. Бу ота-онаси билан боғлиқми-йўқми, билмайман, лекин бу унинг масаласи — гап пулда эмас. Умид қиламанки, Дро ўз ривожланишидан мамнун. Баъзан футболчилар нотўғри муҳитга тушиб қолади”, — деди Деку.

Дро Фернандес “Барселона”нинг асосий жамоасида жами беш учрашувда майдонга тушишга улгурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Деку Дро Фернандеснинг ПСЖга кетишини танқид қилди