date

Маротта «Интер»нинг Муса Диаби бўйича музокарасини тасдиқлади

Маротта «Интер»нинг Муса Диаби бўйича музокарасини тасдиқлади

Миланнинг «Интер» клуби президенти Жузеппе Маротта «Ал-Иттиҳод» вингери Муса Диабини трансфер қилиш эҳтимоли борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ «нерадзуррилар» франсуз футболчисини мавсум охиригача ижара асосида олиб, кейин 35 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини ҳам келишувга киритиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Муса Диабини “Ал-Иттиҳод”дан олиб келиш бўйича музокаралар олиб бораётганимизни тасдиқлай оламан. Айни пайтда бир қатор омиллар сабаб бу битим мураккаб», — дея Мароттанинг сўзларини келтиради инсайдер Фабритсио Романо.

Диаби 2024 йилда «Астон Вилла»дан «Ал-Иттиҳод»га 60 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маротта «Интер»нинг Муса Диаби бўйича музокарасини тасдиқлади