Дембеле Саудия Арабистони чемпионатига йўл олиши мумкин

ПСЖ ҳужумчиси Усман Дембеле фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, саудиялик шайхлар ёзги трансфер ойнасида "Олтин тўп" соҳибини олиб келиш устида иш бошлаган. Битимнинг тахминий қиймати ҳозирча ошкор қилинмаган, шунингдек, Дембелега қайси топ-клуб қизиқиш билдираётгани ҳам аниқ эмас.
Аввалроқ Дембеле ПСЖ билан шартномани узайтириш учун жуда юқори маош талаб қилаётгани айтилганди. Бироқ парижликлар президенти клубдаги белгиланган маош чегарасидан, ҳатто жамоанинг асосий юлдузи масаласида ҳам, ошиб кетмоқчи эмаслигини очиқ билдириб қўйган.
Transfermarkt маълумотига кўра, 28 ёшли Дембелега 100 миллион евро баҳо қўйилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг