Нидерландиянинг PAL-V компанияси Женевадаги автосалонда илк серияли учар автомобил Liberty’ни тақдим қилди. Машина икки йўловчи ва 20 кг гача юк таший олади. Тахмин қилинишича, аэрокар зарур сертификатлар олингандан кейин 2019 йилда мижозларга етказила бошланади.
PAL-V Liberty куч қурилмаси сифатида иккита Rotax авиацион двигатели олинган. Моторнинг ерда юрганида қуввати 100 от кучини ташкил қилади. Машинанинг 100 км/соат тезликка эришишига 9 сония талаб этилади, максимал тезлиги 160 км/соатни ташкил қилади. Liberty ёқилғи баки тўла бўлганда 100 км га ўртача 7,6 литр ёқилғи сарфлаган ҳолда 1315 км йўл боса олади.
Фото: PAL-V/Liberty
Фото: PAL-V/Liberty
Фото: PAL-V/Liberty
Машинанинг парвоз режими мотор қувватиини 200 от кучигача оширади. Машина соатига 180 км тезлик билан 3,5 минг метргача баландликда уча олади. Учар машина ҳавога кўтарилиши учун 330 метрлик тўғри йўл керак бўлади. Машина ҳавода 4,3 соат бўла олади ва 500 км масофа учиб ўта олади.
Машинага буюртма бериш учун 2,5 мингдан 25 минг долларгача депозит (версиясига кўра) киритиш лозим. Агар 10 минг ёки 25 минг доллар тўланса, етказиб беришда устуворлик ҳамда машинани бошқариш бўйича 10 та дарс олиш имконияти берилади. Аввалроқ аэрокарнинг базавий версияси нархи 299 минг долларни ташкил қилиши маълум қилинган.
Фото: PAL-V/Liberty
Фото: PAL-V/Liberty
Фото: PAL-V/Liberty
PAL-V Liberty‘нинг илк модификацияси махсус Pioneer Edition версияси бўлади. Компания ҳаммаси бўлиб 90 та шундай машина ишлаб чиқармоқчи. Шундан кейин ҳамёнбопроқ Sport версияси сотувга чиқади.
Учар машиналарни яратиш билан йирик компаниялар ҳам шуғулланмоқда. Улар орасида Airbus, Boeing ва Toyota бор. Бироқ бу борада энг таниқли лойиҳалар Словакиянинг AeroMobil, Германиянинг Carplane ва АҚШнинг Terrafugia стартаплари ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?