1 октябрдан бошлаб мопед ва скутер ҳайдовчилари албатта ҳайдовчилик гувоҳнамасига эга бўлиши керак. Шу билан бирга, ушбу транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилиши талаб этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарорига киритилган ўзгаришларда қайд этилган.
Қарорга кўра, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи давлат рақам белгилари жорий этилади. Шунингдек, амалда бўлган мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайдиган вақтинчалик низом тасдиқланди. Ушбу низом 2025 йил 30 сентябрга қадар амал қилади.
Рўйхатдан ўтказиш жараёни ЙҲХХ ҳудудий бошқармаларидаги махсус рўйхатга олиш ва имтиҳон бўлинмалари орқали амалга оширилади.
Шу билан бирга, ҳайдовчилик гувоҳнамасисиз мопед ёки скутер бошқарган шахслар белгиланган қонунчиликка мувофиқ маъмурий жаримага тортилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!