Нетаняҳу Қатарга зарба учун кечирим сўрашга мажбур бўлди

2 дақиқа ўқиш500
Нетаняҳу Қатарга зарба учун кечирим сўрашга мажбур бўлди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу 28 сентябрь куни Қатар ҳукумати раҳбари Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний билан телефон орқали суҳбатлашди. Унда Исроилнинг Доҳа ҳудудига 9 сентябрь куни берган зарбаси натижасида Қатар хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлгани учун узр сўради. Бу ҳақда америкалик нашр Axios Исроилдаги уч нафар юқори мартабали расмий манбага асосланиб хабар тарқатди.

Қизиғи шундаки, на Исроил, на Қатар ҳукуматлари ушбу воқеа ҳақида оммага расман баёнот бермаган. Шу боис мазкур хабар ортиқча шов-шув ва турли тахминларга сабаб бўлди.

Axiosнинг ёзишича, айнан «узр сўраш» Қатарнинг воситачилик жараёнига қайтиши учун асосий шарт сифатида қўйилган. Маълумки, Доҳа ҳукумати Ғазода давом этаётган қуролли тўқнашувни тўхтатиш ҳамда гаровда ушлаб турилганларни озод қилиш бўйича музокараларда асосий араб воситачиси ҳисобланади.

Нетаняҳунинг қўнғироғи унинг Вашингтонга расмий ташрифи давомида амалга оширилган. АҚШ расмийлари ва Исроил манбалари фикрича, Қатарнинг воситачилиги қайта тикланмаса, келишувга эришиш имкониятлари жуда паст бўлади. Шу боис кечирим сўраш қадами дипломатик жараёнда ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Маълумотларга кўра, 9 сентябрь куни берилган зарба асосан ҲАМАС етакчиларига қаратилган эди. Бироқ натижада қуйи даражадаги амалдорлар ҳалок бўлди, шу жумладан Қатар хавфсизлик хизмати вакили ҳам қурбонлар орасида бўлди. Исроил томони ҳужум «юқори мартабали террорчиларга» қарши амалга оширилганини айтиб ҳимоя қилмоқда. Бироқ уруш сиёсати билан бирга бу ҳаракат дипломатик майдонда жиддий инқироз келтириб чиқарганини ҳам тан олишга мажбур.

Бир қатор араб давлатлари Исроилнинг ушбу амалиётини қаттиқ танқид қилди ва уни халқаро меъёрларни бузиш деб баҳолади. Мазкур воқеа минтақадаги алоқаларни янада мураккаблаштиргани айни пайтда барча томонлар учун ошкор бўлиб турибди.

Нетаняҳунинг АҚШдаги ташрифи ва президент Дональд Трамп билан учрашуви ортидан музокараларга янада кўпроқ аҳамият берилмоқда. Оқ уй ўзи ҳам яқин кунларда урушни тўхтатиш бўйича кенг қамровли келишувни эълон қилишга интилаётгани айтилади. Трамп эса оммага бу ҳақда сўнгги хабардорликни эълон қилишдан умидвор эканини билдирган.

Шу маънода, Исроилнинг Қатардан кечирим сўраши нафақат икки давлат ўртасидаги муносабатларни юмшатишга, балки ҳозирги кескин дипломатик ҳолатни юмшатиш ва музокаралар учун йўл очишга хизмат қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?