Буюк Британияда 2024 йил мартидан 2025 йил мартигача давр мобайнида 262 нафар маҳбус адашиб қамоқхоналардан озод қилинган. Бу ҳақда The Sun нашри мамлакат қамоқхона хизмати маълумотларига асосланиб хабар берди.
Маълумотларга кўра, бу рақам ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган. 2023 йилда хатолик орқали озод қилинган маҳбуслар сони 115 нафарни ташкил этган бўлса, бу йил уларнинг сони 128 фоизга кўпайди.
The Sun таъкидлашича, айрим нотўғри озод қилишлар Кир Стармер ҳукумати томонидан жорий этилган маҳбуслар сонини қисқартириш дастури билан боғлиқ бўлиши мумкин. Дастурга кўра, маҳкумлар жазо муддатининг камида 40 фоизини ўтаб бўлгач, муддатидан аввал озод қилиниши мумкин эди.
Бироқ, газетанинг қайд этишича, дастурда назарда тутилмаган айрим жиноятлар бўйича қамалган маҳкумлар ҳам озод этилган ҳолатлар кузатилган. Бу эса жиддий норозилик ва хавотирларга сабаб бўлди.
Буюк Британия Адлия вазирлиги эса бу хатоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида махсус гуруҳ тузилишини маълум қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!